Ҳимолай тоғлари бағрида яширинган Бутан Қироллиги ҳақида энг ҳайратланарли фактлар
▫️ Бахт вазирлиги. Бутанда “Ялпи ички маҳсулот” ўрнига “Ялпи ички бахт” индикатори амал қилади. Мамлакатда ҳатто Бахт вазирлиги ҳам бор.
▫️ Дунёдаги энг тоза ўлка. Мамлакат ҳудудининг 70 фоизини ўрмонлар ташкил этади ва дарахтларни кесиш қатъиян тақиқланган.
▫️100 фоиз тоза маҳсулот. Бутанда фақат табиий маҳсулотлар етиштирилади. Кимёвий ўғитлар деярли йўқ.
▫️Ҳайвонот олами. Бу ерда Бенгал йўлбарси, қор барси, филлар ва ноёб олтин лангурлар эркин яшайди.
▫️Чекиш тақиқланган илк давлат. 2004 йилда Бутан дунёда биринчи бўлиб тамаки савдоси ва истеъмолини бутунлай тақиқлади.
▫️ Кечиккан интернет. Бу ерда 1999 йилга қадар интернет ва телевидениедан фойдаланиш расман тақиқланган эди.
▫️ Ишхона ва давлат муассасаларига миллий либосда бориш мажбурий.
Лазиз Раҳматовнинг “Дунё мамлакатлари” китобидан олинди.
